Ўзбекистон | 11:20 / 17.01.2018
12120
2 дақиқада ўқилади

Олий таълим муассасаларида неча нафар фан доктори фаолият юритаётгани айтилди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилда Ўзбекистон ОТМга мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари ва бошқа хорижий давлатлардан 276 нафар ёшлар талабаликка қабул қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 126 нафарга (84 фоизга) кўпайди. Уларнинг асосий қисмини мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари, хусусан Туркманистон (120 нафар), Россия Федерацияси (56 нафар), Қозоғистон (42 нафар) аҳолиси ташкил этади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Бугунги кунда мамлакат олий таълим муассасаларида чет эл мамлакатларидан жами 709 нафар, улардан узоқ хориж давлатларидан 98 нафар талаба таълим олмоқда. 

2017 йилда барча олий таълим муассасалари битирувчилари сони 68494 нафарни ташкил этиб, улардан 62900 нафари бакалавр босқичини, 5594 нафари магистратура босқичини муваффақиятли тугатди. Олий таълим муассасалари битирувчиларидан 67326 нафари кундузги, 1168 нафари эса сиртқи курсларни, шунингдек 20630 нафари давлат грантлари асосида таълим олиб, бакалавр ҳамда магистр даражасига эга бўлди. 

2017 йилда олий таълим муассасалари битирувчиларнинг 25934 нафари ёки 37,9 фоизини қизлар ташкил этади. 

Олий таълим муассасаларида 25107 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритаётган бўлиб, улардан фан доктор илмий даражага эга бўлганлари 1470 нафарни ҳамда фан номзодлари 6011 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек илмий унвони бўйича профессорлар 1078 нафарни, доцентлар 4091 нафарни ташкил этади. 

Мавзуга оид