Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрганган кўнгил яна ўртанди
Ҳаётда яхши ном қолдириш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ. Пахтачи туманида яшовчи Шермуҳаммад Акбаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам уч нафар гулдек фарзанднинг отаси, бир оиланинг бошлиғи эди. Аммо у ҳалол пул топиш ўрнига, муқаддам икки марта судланган бўлишига қарамасдан яна жиноят кўчасига кирди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Шермуҳаммад тумандаги фермер хўжаликларидан бирида жазонинг қолган муддатини ўташ учун ишлаб юрган кезларида бухоролик Шавкат исмли йигит билан дўст тутинди.
Тез тил топишган улфатларнинг бир галги суҳбати нашага бориб тақалди.
- Бироз топиб беришим мумкин. Яхши танишим бор, шу ишлар билан шуғулланади, - деди Шермуҳаммад ишонч билан.
- Бир ёрдам қилинг, пулини берардим, - дея Шавкат Шермуҳаммадни қиздирди.
Шундан кейин Шермуҳаммад эски таниши Насриддин Акмаловни излаб топди.
- Биласиз, шу “савил”ни қандай азоб билан парваришладим. Қайишфуруш қишлоғидаги даламга экиб, ўғри мушукдек пайт пойладим умид билан, - дея Насриддин гапни узоқдан бошлади.
- Нархингизни айтинг? – деди Шермуҳаммад гапни қисқа қилиб.
- Уч миллион сўм бўлади.
- Сотгандан сўнг бизни “насиба”ни ҳам берасиз, - дея ўз улушини қистириб ўтди Шермуҳаммад.
- 250 минг сўми сизники, “товар”ни ўтказсангиз бўлди, - деди Насриддин таниши билан хайрлашар экан.
Таркибида гиёҳванд модда мавжуд бўлган нашани пуллаб, фойда кўришни кўзлаган кимсалар ҳеч нарсадан тап тортмас эдилар. Бироқ, “товар” “харидор”игача етиб бормади...
Жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судининг ҳукмига биноан Ш.Акбаров 7 йилу уч ойга, Н.Акмалов эса 6 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилдилар.
Мавзуга оид
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
16:29 / 24.04.2026
“Бухоро бўйича алоҳида йиғиламиз” – Маданий мерос агентлиги Бухоро этнотуристик маркази ҳақидаги саволни жавобсиз қолдирди
20:10 / 18.04.2026