Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия Туркия самолётларини уриб туширишга тайёрлигини маълум қилди
Сурия ташқи ишлар вазири ўринбосари Фейсал Микдаднинг маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари Сурия ҳудуди узра жанг қиладиган Туркия қирувчиларини уриб туширади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Дипломат Анқара Сурия шимолида, Туркия билан чегара яқинида курдларга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаётгани ҳақида тарқалган хабарлар фонида шундай баёнот билан чиқди.
Микдаднинг сўзларига кўра, Дамашқ Туркия қўшинларининг курд тузилмаларига исталган ҳужумини «тажовузкорлик акти» ҳамда халқаро қонунчиликнинг бузилиши сифатида баҳолайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия армияси оширилган жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026