
Соқол - эркаклик ва ҳокимият рамзи. Кўпчилик эркаклар соқол ўстириш учун нима қилиш кераклиги ва соқолни уй шароитида қандай ўстириш усулларини билишни хоҳлашади. Бунинг ажабланарли жиҳати йўқ, зероки, соқол туфайли эркак қиёфаси эркакларга хос қатъиятли, жасоратли ва ўзига хос кўринади. Кўпчилик эркаклар “соқол” безаги билан ўз ташқи кўринишини безашни хоҳлайдилар ва соқол ўсишини тезлаштиришга ҳаракат қилади. Юзда чиройли соқол пайдо бўлиши учун, албатта, бироз сабр керак. Ушбу рукнда йигитларимизга соқол ўстириш билан боғлиқ замонавий медицина ва халқ табобатига оид баъзи фойдали маслаҳатлар бериб ўтамиз.
ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ НИМА ДЕЙДИ?
Кучли жинс вакиллари юзларида соқол ўстириш учун кўплаб усулларни қўллаб кўришади. Албатта, бунинг ажабланарли жойи йўқ; чунки мўйлов ва ҳашамдор соқол эркакнинг чиройли ва табиий безаклари рўйхатида туради. Баъзи эркаклар замонавий медицина усуллари орқали соқол ўстиришни афзал кўришади. Хўш, соқол ўстиришда замонавий медицина нималарни тавсия эта олади?

Мinox
Эркаклар соқол ўстиришда ишлатадиган машҳур препаратларидан бири Мinox препаратидир. Ушбу препарат ташқи қўллаш учун мўлжалланган. Препарат соч (соқол) пиёзларидаги (илдизларидаги) қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади. Таъсирига кўра, эркак гормонлари бўлмиш андрогенларга ўхшайди.
Мinox ёрдамида қандай















