Жаҳон | 08:36 / 18.01.2018
7686
1 дақиқада ўқилади

Москвада Борис Березовскийнинг хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари ҳибсга олинди

Фото: BBC

Москва шаҳрининг Лефортово суди Сергей Соколовни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. У «Атолл-1» хусусий қўриқлаш корхонаси собиқ раҳбари, марҳум миллиардер ва сиёсатчи Борис Березовскийнинг шахсий тансоқчиси бўлган. Бу ҳақда «Интерфакс» суд матбуот котиби Екатерина Красновага таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Терговчининг талаби билан суд томонидан Соколовга нисбатан икки ойлик муддатга, яъни 16 мартга қадар қамоққа олиш тўғрисида эҳтиёт чораси қўлланилди», - дея айтиб ўтди Краснова.

Соколов Москвада 16 январь куни қўлга олинган. У ва унинг эҳтимолий шериклари Россия ЖКнинг 222-моддаси 2-қисми, 222.1-моддаси 2-қисмида (қурол-яроғ ва портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларнинг ноқонуний айланмаси) назарда тутилган жиноятни содир этишда гумонланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид