АҚШ Мудофаа вазирлиги Сурияда «чегара хавфсизлиги кучлари» ташкил этилгани ҳақидаги хабарни рад этди. Бу ҳақда Пентагон сайтида хабар қилинади.

«АҚШ Сурияда маҳаллий хавфсизлик кучларини машқ қилдиришда давом этмоқда. Тайёргарлик вайрон бўлган шаҳарларга қайтаётган қочқинлар хавфсизлигини ошириш учун мўлжалланган. Шунингдек, бу ИШИД озод этилган ҳамда назорат қилинмаётган туманларда пайдо бўлмаслиги учун ҳам жуда муҳим. Бу янги «армия» ёки «чегараолди кучлари» эмас», - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Сурияда «исталган дақиқада» ҳарбий амалиёт бошлаш билан таҳдид қилганди.