Тошкент вилоятида ер олиш соддалаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2018 йилдаги 20-сон қарори билан қатор Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар киритилиб, тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш тартиботлари соддалаштирилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
2009 йилда Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер қонунчилиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш бўйича комиссия тузилган. Комиссия Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан унга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва тадбиркорлик фаолияти, якка тартибда уй-жой қуриш ва бошқа мақсадлар учун ер участкаларини бериш бўйича қарорлар қабул қилади. Бундай қарорсиз ҳоким ер ажратиш ҳуқуқига эга эмас.
Бу етарлича узоқ давом этадиган жараён: ҳужжатлар қабул қилинган пайтдан эътиборан 10 кун мобайнида кўриб чиқилади, шундан кейин қабул қилинган қарорни ўз ичига олган баённома 3 кун ичида Тошкент вилоят ҳокимлигига юборилади. Ва, фақат Комиссиянинг ижобий қарори бўлганда туман (шаҳар) ҳокими ер участкаси ажратилиши тўғрисида қарор чиқаради (бир ҳафта муддатда).
Қабул қилинган тузатишлар натижасида ушбу механизм Тошкент вилоятининг фақат 5 та туманида сақлаб қолинади, булар: Бўстонлиқ, Зангиота, Қибрай, Паркент ва Тошкент туманлари. Шу тариқа, қолган 10 та туманда энди ер участкасини Комиссиянинг қарорисиз олиш мумкин, ер ажратиш тартиби эса у ерда ер тақдим этиладиган мақсадларга боғлиқ бўлади:
• шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун;
• қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун;
• тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун.
Эслатиб ўтамиз, илгари пойтахт вилоятнинг 7 та туманида ер участкаларини ажратиш вақтинча тўхтатиб турилган эди.
Ҳужжат 12.01.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
10:19 / 08.11.2024
“Таниш-билиш ўтмайди” – Кадастр агентлиги директори ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданмасликка чақирди
21:15 / 07.11.2024