Спорт | 15:11 / 18.01.2018
9126
1 дақиқада ўқилади

Журналистлар Жозе Моуриньога «тузоқ қўйишди»

Фото: GiveMeSport

Британия телеканалларидан бирида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньога ҳазил қилишди. 

Журналистлар португалиялик мураббийга имзо қўйиш учун «МЮ» футболкасини тутқазишди. Либосда эса, «Антонио Конте» исми ёзилган эди. 

Маълумки, Жозе Моуриньо ва «Челси» мураббийи ўртасида даҳанаки жанглар қарийб бир ойдан бери давом этиб келмоқда. Бу жамоалар шунингдек, кучли тўртликка кириш учун асосий рақобатчи саналади. 

Жозе Моуриньо бу ҳазилни тўғри тушунган ва жиддий реакция билдирмаган.

Мавзуга оид