40 йил ичида биринчи марта. Хитой Коммунистик партияси конституцияга тузатишларни кўриб чиқди
Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси 1978 йилдан бери биринчи марта ХХР конституциясига тузатишлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатнинг хомаки вариантини кўриб чиқди. Бу 19-чақириқдаги иккинчи қурултойда юз берди, деб хабар бермоқда Хитой Марказий телевидениеси.
Бу қонун лойиҳасини тасдиқлаш учун овоз бериш мартда, Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишининг ҳар йиллик сессиясида бўлиб ўтади. Ўшанда ХХРнинг асосий қонунига киритиладиган ўзгаришлар кенг жамоатчиликка маълум қилинади. Кутилишича, тузатишлар ХХР раиси Си Цзиньпиннинг назарий бандларига асосланган бўлади ҳамда партия етакчисини “нафақат партияни, балки бутун миллатни муваффақиятли ривожланиш учун бирлаштиришда “асос” сифатидаги” ўрнини мустаҳкамлаш имконини беради.
Тахминларга кўра, Хитой конституциясидаги ўзгаришлар тўртта муҳим мафкуравий принципга асосланган бўлади: давлат бошқаруви ишида ХКПнинг алоҳида ўрнини эътиборга олиш, Хитой хусусиятларига эга социализм ролини маъқуллаш, энг янги миллий ва халқаро ривожланиш тенденцияларини эътиборга олган ҳолда назарий бандларга ўзгартиришлар киритиш, ички сиёсий барқарорлик ва ижтимоий уйғунликни кучайтириши лозим бўлган юридик нормалар ҳамда қонун кучи устуворлигини тасдиқлаш.
Мавзуга оид
21:12 / 27.05.2024
Эрдўған Туркия конституциясини янгилаш зарурлиги ҳақида гапирди
23:10 / 11.12.2023
Дмитрий Медведев Россия Конституциясига баъзи ўзгаришлар киритилишини эълон қилди
19:29 / 08.12.2023
Кун сўрови: Конституция ўзи нима?
19:46 / 07.12.2023