Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон Тожикистон Божхона хизмати раҳбарини ишдан олди
Тожикистон президенти мамлакат Божхона хизмати раҳбари генерал-лейтенант Абдуфаттоҳ Ғоибни ишдан бўшатди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тожикистон Божхона хизматининг янги раҳбарига генерал-майор Хуршид Каримзода айланди, у бундан аввал республика божхона маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Имомали Раҳмон кеча ҳукумат йиғилиши давомида Божхона тузилмаси ишидаги камчиликларни санаб ўтган.
Хусусан, президент божхона тўловлари етарли даражада йиғилмаётгани, бу маҳкама ходимларининг коррупция билан боғлиқ жиноятларга аралашиб қолаётгани, мамлакатга паст сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари кириб келаётганидан норози бўлган.
Тожикистон президенти ноябрь охирида божхона бошлиғига ҳайфсан ҳам берганди.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026
Қайта ишланган маҳсулотларга божхона имтиёзлари қўлланади
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026