Ўзбекистон | 16:46 / 20.01.2018
166645
2 дақиқада ўқилади

Ақтўбе фожиасига кавшар лампа сабаб бўлган

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги фожиага кавшар лампа сабаб бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ раҳбари ўринбосари Ерлан Тургумбаев хабар берди. Ҳодиса оқибатида Ўзбекистоннинг 52 фуқароси ҳалок бўлди.

«Автомашина двигатели ўчиб қолгани ва машинада совуқ бўлгани туфайли, ушбу автобусда паяльник (кавшар лампаси) иситиш учун ишлатилган. У икки соатдан ортиқ вақт давомида ишлаган», - дея айтиб ўтди Тургумбаев.

Фото: Кавшар лампа

Унинг сўзларига кўра, ёнғин «бензинга тўла идиш тасодифан тўкиб юборилганида» бошланган.

«Табиийки, газ-бензинли аралашма автомашинанинг бутун салонига тарқаган, бензин идиш тасодифан тўкиб юборилганида эса, ёнғин юз берган, у деярли дарҳол, 5 дақиқа давомида бу автобусда бўлган барча фуқаронинг ҳаётига зомин бўлган», - дея айтиб ўтган вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФВВ Ақтўбе фожиасида ҳалок бўлган 49 фуқаро рўйхатини эълон қилгани, Шавкат Мирзиёев эса Ақтўбе фожиасининг асл сабаблари ҳақида тўхталгани хабар берилганди.

Мавзуга оид