LeLamp 5 та ўқда ҳаракатланадиган сервомоторлар, Raspberry Pi камераси, микрофон, карнай ва 24 LED билан жиҳозланган. У сиз кўрсатган томонга қарайди, овозга жавоб қайтаради, ҳатто ҳаракатлар қилади — худди Pixar лампасининг реал версиясидагидек.
Лойиҳа тўлиқ очиқ манбали: барча кодлар, чизмалар ва йиғиш кўрсатмалари GitHub’да мавжуд. Роботни йиғиш учун керак бўладиган деталларнинг нархи тахминан $120 атрофида. Йиғиш жараёни 2 соатдан 12 соатгача чўзилиши мумкин.

Стартап 2025 йил кузида $500 000 инвестиция олди ва ҳозир лойиҳанинг биринчи синов версиялари танланган одамларга юборилмоқда.
Стартап асосчиси Шахвир Саркари шундай дейди: “Одамлар яқин йилларда уйига улкан робот эмас, балки ўзигa хос характерга эга кичик ва хавфсиз роботларни танлайди.”
Технологиялар тез ўзгараётган бугунги кунда энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиш муҳим. Рақамли дунёда адашиб қолмаслик ва шундай янгиликларни биринчилардан билиш учун KUN.UZ Texnologiya Телеграм саҳифасини кузатиб боринг.

















