Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тасдиқланди. Фергюсон-Нурмагомедов жанги ғолиби Макгрегорнинг камарини қўлга киритади
Мутлоқ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дэйна Уайт россиялик Хабиб Нурмагомедов ва америкалик Тони Фергюсон ўртасида енгил вазн тоифасидаги жанг ғолиби чемпионлик камарини қўлга киритишини тасдиқлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Мен шундай дегандим, Фергюсон - Нурмагомедов жанги ғолиби мутлақ чемпионга айланади. Менда бошқа янгиликлар ҳозирча йўқ.
Конор Макгрегорда қачон қайтиши бўйича аниқ қарор йўқ, - у бир августда, бир сентябрда қайтишини айтмоқда. Бу икки йилдан бери давом этяпти, бироқ вазн тоифаси ривожланиши лозим», - дея айтиб ўтди Уайт.
Аралаш йўналиш (UFC) бўйича россиялик жангчи Хабиб Нурмагомедовнинг фикрича, америкалик Тони Фергюсонни қаднинг ростланган вазиятида ҳам мағлуб этиши мумкин.
«Мен курашчи ва грэпплер эмасман, мен Тонини қаднинг ростланган вазиятида ҳам ер тишлатишим мумкин. Бу Тонининг вақти эмас, бу Хабибнинг даври. Тирамису анча орқада қолган», - дея айтиб ўтди Нурмагомедов.
Жанг Бруклиндаги UFC 223 мусобақаси доирасида 7 апрель куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедов – Фергюсон жанги санаси расман маълум қилинганди.
Мавзуга оид
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
19:46 / 07.10.2025
Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги ўтказилишини эълон қилди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
18:33 / 15.08.2024