Жаҳон | 18:30 / 21.01.2018
12154
2 дақиқада ўқилади

Македония НАТОга кириш учун номини ўзгартиради 

Фото: РИА Новости / Юрий Кавер

1991 йилда собиқ Югославия парчалангандан кейин вужудга келган Македония давлати қўшни Греция билан ўз номланиши борасида анчадан бери баҳслашиб келмоқда. Греция Македония номли вилоятининг Македония давлати билан адаштирмасликлари учун Македония давлати номи ўзгартирилишини талаб қилмоқда ҳамда Скопьенинг Европа Иттифоқи ва НАТОга киришини блокламоқда. Македония БМТга 1993 йилда қабул қилинган Македония собиқ югослав давлати номи ҳам Афинани қониқтирмаяпти.    

Шу сабабли Македониянинг Греция билан баҳсига нуқта қўйиш ва янги номи умуммиллий референдумда ҳал қилинади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Зоран Заев маълум қилди. 

Агар бирор қарор қабул қилинмаса, Греция Македониянинг НАТОга киришини ва унинг Европа Иттифоқи билан бирлашишини блоклайди. НАТО ва ЕИга кириш Македония ташқи ишлар вазирлигининг асосий мақсади ҳисобланади. 

Македониянинг янги номи бўйича музокаралар БМТ бош котиби махсус вакили Мэтью Нимиц воситачилигида олиб борилмоқда. 

Собиқ югослав давлатига қандай янги ном берилиши расман ошкор қилинмаяпти. Бироқ ҳудудий ОАВларнинг маълум қилишича, 5 та вариант муҳокама қилинмоқда: Янги Македония Республикаси, Шимолий Македония Республикаси, Юқори Македония Республикаси, Вардар Македония Республикаси ва Македония Республикаси (Скопье).

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид