Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия танклари Афринга кирди
Фото: Reuters
Туркия Сурия шимолидаги Африн вилоятига танкларини киритди. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда NTV телеканали хабар тарқатди.
Қайд этилишича, Туркия танклари чегара ҳудудидан итқитиб юборилган курд ҳарбийлари қаршилигига дуч келмасдан ҳаракатланмоқда.
20 январь куни аввалига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия шимолида ҳарбий амалиёт бошланиб бўлганини маълум қилди. Кўп ўтмасдан Туркия бош штаби Афринда «Зайтун новдаси» номли ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди. Туркия ҳарбийлари баёнотида бу амалиёт «Сурия яхлитлигини ҳурмат қилган ҳолда» олиб борилиши маълум қилинган. Туркия ҳужум бошлаши арафасида Россия Мудофаа вазирлиги Арбиндаги ҳарбийларини Талль-Аджар ҳудудига кўчирди.
Сурия ҳукумати Туркиянинг ҳаракатларини ўз суверенитетига дахл қилиш деб баҳолади.
Мавзуга оид
21:02 / 25.03.2026
Туркия араб давлатларини Эрон билан урушмасликка кўндирмоқчи
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
12:25 / 20.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёлга ҳужум қилинди: икки эркак ушланди
10:13 / 17.03.2026