Технология | 13:25 / 22.01.2018
4156
2 дақиқада ўқилади

Facebook Европанинг уч мамлакатида ўз ўқув марказларини очади

Фото: Reuters

Facebook корпорацияси Европа мамлакатларида истаганларни турли ахборот технологияларини қўллашга ўргатувчи уч ўқув маркази очмоқчи. Компаниянинг операцион директори Шерил Сандберг Reuters агентлигига берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди. 

"Рақамли инқилоб шарт-шароитларида одамлар эътиборсиз қолиб кетаётганига доир хавф бор. Улар рақамли иқтисодиётда тўлақонли иштирок этишда зарур билимларга эга бўлишлари учун албатта рақамли технологияларни қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга инвестиция киритмоқчимиз", - дея изоҳ берди у.

Ўқув марказлари Испания, Польша ва Италияда ташкил қилинади. Режага кўра, икки йил давомида у ерларда миллионга яқин киши таълим олади. Кекса ёшли кишилар, ёшлар ва қочқинларга алоҳида эътибор қаратилади. Дастурга медиа ва интернетдан хавфсиз фойдаланиш курси кириши кутилмоқда.  

Бундан ташқари, Facebook ўзининг Франциядаги сунъий интеллект ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тузилмасига 12,2 миллион долларга яқин маблағ сарфламоқчи. Сандбергнинг таъкидлашича, Facebook ҳам технологиялар, ҳам инсон салоҳияти ривожига маблағ киритишни режалаштирмоқда. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид