Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
53 та! Қозоғистонда ишлаётган авиакомпаниялар сони маълум қилинди
Қозоғистонда 53 та авиакомпания ишламоқда. Бу ҳақда инвестициялар ва ривожланиш бўйича вазир Женис Қосимбек Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг йиғилишида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 20 та компания тижорат ҳаво ташувларини, жумладан 7 таси мунтазам йўловчи ташувларини амалга оширса, 32 таси асосан қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган.
Давлат реестрида 913 та ҳаво транспорти бирлиги рўйхатга олинган, ҳар йили ҳаво кемалари сони ўртача 50-60 тага кўпайиши кузатилмоқда. «Асосан бу кичик авиация, у қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилган, шунингдек, «Эйр Астана» ва Skat каби йирик компаниялар ҳам бор», - дея айтиб ўтган идора раҳбари.
Унинг эслатишича, маҳаллий авиаташувчилар АҚШ билан 1,5 млрд доллардан кўпроқ суммага учта «Боинг-787 Дримлайнер», шунингдек, «Боинг-737 МАХ» самолётини харид қилиш бўйича шартнома имзолашган. Бундан ташқари, Европа авиасозлик корпорациялари билан музокаралар давом этаётгани айтилди.
Мавзуга оид
23:17 / 07.06.2026
Авиакомпаниялар Эрондаги уруш сабабли 100 млрд доллар йўқотади - ҳисобот
17:50 / 21.04.2026
Etihad Airways августдан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бошлайди
14:58 / 20.01.2026
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
20:36 / 30.12.2025