Жамият | 17:10 / 23.01.2018
34377
2 дақиқада ўқилади

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун пахта ёғига қатъий белгиланган нархлар жорий этилади

Фото: Getty Images

Бу ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да назарда тутилган (19.01.2018 йилдаги ПҚ–3484-сон қарорга илова).

Norma.uz’нинг ёзишича, Молия, иқтисодиёт ва адлия вазирликлари, «Ўзпахтаёғ» АЖ, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига қуйидаги чора-тадбирларни кўриш топширилди:

• пахта ёғини аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун қатъий белгиланган қийматда сотиш тартибини ишлаб чиқиш – нарх уни ишлаб чиқариш ва сотишдаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда шакллантирилади;
• аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари ва пахта ёғини қатъий белгиланган нархларда сотадиган ташкилотлар рўйхатини ишлаб чиқиш. 

Маълумот учун, илгари ҳужжат иловаларсиз эълон қилинган эди. Пахта ёғига қатъий белгиланган нархларнинг жорий этилиши  бир кун кейин (20.01.2018 й.) эълон қилинган президентнинг 19.01.2018 йилдаги ПҚ–3484-сон қарорига иловада назарда тутилган.

Ҳужжат 20.01.2018 йилдан кучга кирди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид