2018 йилги Давлат дастурига асосан давлат мулкини аукцион савдоларида сотиш ва ижарага беришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича кенг жорий этилади.

Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида (@huquqiyaxborot) маълумот берилишича, бунда интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этиш;

ижарага бериладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги маълумотларни ягона порталда жойлаштириш;

муайян тоифадаги давлат мулки объектларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон аукцион савдоларида сотиш тартибини белгилаш ; 

давлат мулкини сотишда иштирок этувчи субъектлар доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқлаштириш;

давлат мулкини реал вақт режимида сотиш назарда тутилади.