Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Беларусга жавоб қайтарди
Фото: Ca-news
Қозоғистон Беларусь ташқи ишлар вазирининг танқидига жавоб қайтарди. У президент Нурсултон Назарбоевнинг Украина бўйича музокараларни Минскдан Остонага кўчириш борасидаги ташаббуси устидан кулганди.
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ержан Ашикбаевнинг айтишича, Қозоғистон “Минск майдончаси муҳимлигини шубҳа остига қўймайди” ва Украинадаги вазиятга ечим топиш бўйича Минск келишувларини ҳурмат қилади.
“Биз Минск жараёнига аралашаётганимиз йўқ, - деди Ашикбаев. – Бироқ, Қозоғистон тўғри ечимни топиш ишларини ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр”. Унинг хабар беришича, агарда можаронинг барча томонлари Қозоғистонга мурожаат этишга қарор қилишса, Остона буни “тегишли тарзда” кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей Қозоғистон етакчисининг аввал Минскда ўтказилган Украина бўйича тинч музокараларни Остонага кўчириш ҳақидаги таклифи устидан кулиб, уни танқид остига олганди. Макейнинг ўз баёнотида айтишича, музокараларни янги жойга ўтказиш ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
Мавзуга оид
15:52 / 12.02.2026
Зеленский: Янги музокаралар 17–18 феврал кунлари АҚШда режалаштирилмоқда
14:47 / 12.02.2026
2025 йилнинг ўзида 400 мингга яқин: НАТО Россия йўқотишларини очиқлади
13:53 / 12.02.2026
CSIS: Россия минимал ютуқлар эвазига катта йўқотиш кўрмоқда
11:58 / 12.02.2026