МРБ раҳбари КХДРнинг АҚШга эҳтимолий зарбаси муддати ҳақида гапирди
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео CBS телеканали эфирида Шимолий Корея томонидан Қўшма Штатларга ядро зарбаси бир неча ой ичида берилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.
«Бир неча ой... Айни дамда АҚШ ҳукумати бу муддатни узоқлаштириш устида жиддий иш олиб бормоқда», - деган Помпео КХДР етакчиси Ким Чен Инга тегишли ядровий салоҳиятни тўплаб олиш учун қанча вақт керак бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтариб.
Унинг қайд этишича, Шимолий Корея ядро дастури ривожланишда давом этмоқда ҳамда янада кучаймоқда.
Аввалроқ, Қўшма Штатлар ҳукумати Жанубий Корея вакилларига Вашингтон КХДР томонидан тажовузкорлик юз берадиган бўлса, ҳарбий кучни қўллашга тайёр экани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:31
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024