Samsung яна катта можаро ёқасида турибди
Италия монополияга қарши кураш хизмати Samsung эски смартфонларининг атайин секинлашишини текширмоқда, бу янги қурилмаларни илгари суриш учун қилинган бўлиши мумкин. Шунингдек, идора Apple’ни қонунбузарликда гумонламоқда, деб ёзади Independent.
Хизмат компанияларни “ўз маҳсулотларидан фойдаланиш муддатини чеклаш учун маълум бир эҳтиёт қисмлар камчилигини қўллаш ва истеъмолчиларни янги версияларни харид қилишга ундаш бўйича умумий тижорий сиёсатини” олиб боришда айблади.
Идоранинг таъкидлашича, ҳар икки компания қурилмани секинлаштирувчи дастурий таъминот янгиланишини чиқарган. Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчилар фойдаланувчиларни эҳтимолий оқибатлардан огоҳлантиришмаган ҳамда “бу қурилмалар ишлашининг нормал даражасини сақлаб қолиш учун” етарли маълумот беришмаган. Аввалроқ Samsung’дагилар прошивкани янгилаш ҳисобидан процессор ишини секинлаштирмаётганликлари ҳақида хабар беришганди.
2017 йил охирида Apple компанияси iOS 10.2.1 операцион тизими чиққандан кейин қурилмаларининг процессорлари ишлаши тезлигини секинлаштирувчи имконият пайдо бўлганини тан олган. Компанияда таъкидланишича, бу қурилма юқори юкланишларда ўз-ўзидан ўчиб қолмаслиги мақсадида қилинган.
Мавзуга оид
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:08 / 15.11.2024
Алп тоғларида туристлар 280 млн йиллик қадимий ҳайвонлар изларига дуч келди
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024