Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистондан олиб чиқиб кетилаётган максимал валюта миқдори 10 мингдан 3 минг долларга қисқарди
Фото: Иллюстратив фото
Туркманистондан эндиликда 3 минг доллардан ортиқ пулни олиб чиқиб кетиш мумкин эмас, 500 доллардан юқори бўлган суммани декларациядан ўтказиш шарт. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри хабар берди.
Чеклов жорий этилгунга қадар олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлган максимал сумма 10 минг долларни ташкил этган. Мамлакатга олиб кирилувчи пул миқдори эса ўзгаришсиз қолган – декларациясиз 10 минг доллар.
Тахминларга кўра, валютани олиб чиқиб кетиш бўйича чеклов одамлар бизнес билан шуғулланишни бошлашгани – талабалар учун ота-оналар ва қариндошлардан хорижга пулни олиб чиқиб кетаётганлари туфайли жорий этилган.
Чекловлар ҳақида расмий хабар йўқ, бироқ аэропортларда божхоначилар мамлакатдан чиқиб кетаётган фуқаролардан ёнларида қанча нақд валюта борлигини аниқлаштиришаётгани айтилмоқда.
Туркманистонда банк карталаридан хорижда пул ечиб олиш билан боғлиқ муаммолар давом этмоқда. Банкларда Western Union орқали пул юборишни хоҳловчиларнинг катта навбатлари пайдо бўлган.
Аввалроқ, Ашхобод шаҳрида хорижий валюта - АҚШ долларининг туркман манатига нисбатан «қора бозордаги» қиймати рекорд даражага етиб келгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
07:30 / 08.01.2026