Дунёдаги энг харидоргир смартфон номи эълон қилинди
Дунёнинг энг кўп сотилган смартфони iPhone X бўлиб чиқди. Apple компанияси 2017 йилнинг тўртинчи чорагида 29 миллион гаджетни сотувга чиқарган. Тадқиқот натижалари Canalys мустақил таҳлил компанияси сайтида тақдим этилди.
Ўтган йилнинг ноябрь охири ва декабрь ойи бошида Apple смартфонлар ишлаб чиқариш бўйича катта ўсиш кўрсаткичларини қайд этган.
Эксперт Бэн Стэнтоннинг сўзларига кўра, шу туфайли компания ўзининг флагман маҳсулотига бўлган талабни нафақат қониқтирди, балки сўнгги чорак охирига қадар уни ҳатто оширди ҳам.
Таҳлилчиларнинг фикрича, янги iPhone моделининг машҳурлиги икки сабаб билан изоҳланмоқда: харид давомида кредитни расмийлаштириш осон кечган, шунингдек эски смартфонларни iPhone X'га алмаштиришга доир дастур йўлга қўйилган. Шу тариқа эски қурилмалар эгалари флагман телефонга чегирмаларга эга бўлишган.
Таъкидлаш жоизки, Apple ҳозирча чорак сотувлари якунлари ҳақида расмий маълумот бермади.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024