Facebook янги вақт бирлигини жорий қилди
Американинг Facebook компанияси ходимлари янги вақт бирлигини жорий қилишди — flick. CNBC шу ҳақида маълум қилди.
Манбага кўра, янги вақт бирлиги 1/705,6 млн. сонияга тенг, у видео ҳамда фильмлар ишлашга мўлжалланган. Бирликнинг номи (flick) инглиз тилидаги frame (кадр) ва tick (ҳисоб) сўзларидан келиб чиққан.
"Флик" ишлаб чиқарувчиси Кристофер Хорватнинг айтишича, янги вақт бирлиги ўлчамларига кўра микросония ва наносония ўртасида. У "флик" алоҳида кадрлар давомийлигини қулайроқ ўлчаш ва видеони синхронизация қилиш имконини беришини таъкидламоқда.
Бундан аввал Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг фойдаланувчилар ўз лентасидаги янгиликлар оқими сифатига таъсир кўрсатишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилганди. Компания мунтазам ижтимоий фикр сўровномаларини йўлга қўйди, унда одамлар у ёки бу маълумот манбаининг ишончлилигини мустақил белгилашади.
Мавзуга оид
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
23:24 / 12.10.2024
Meta Молдовадаги президентлик сайловлари олдидан фейк аккаунтларни ўчириб ташлади
19:21 / 04.10.2024