Жаҳон | 18:10 / 24.01.2018
10381
1 дақиқада ўқилади

Туркия Африндаги амалиётлар билан чекланмайди

© REUTERS / Umit Bektas

Туркия Сурия билан чегара ҳудудидаги «террорчилар»га қарши ҳарбий амалиётларни кенгайтиради. Бу ҳақда президент Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилган. 

«Зайтун бутоғи» амалиётини бошлаб, биз бу минтақадаги мавжудлигини кенгайтирмоқчи бўлган турли кучларнинг ўйинларини буздик. 

Манбиждан бошлаб чегаранинг бутун ҳудудлари бўйлаб жойлашган ҳудудларни террорчилардан тозалаймиз ва ўз хавфсизлигимизни таъминлаймиз», деган Туркия президенти Анқарада маҳаллий маъмурият раҳбарлари қаршисидаги чиқиши чоғида.

Унинг сўзларига кўра, Африндаги ҳарбий амалиёт бошланганидан бери Туркиянинг йўқотиши 7-8 нафарни ташкил қилади, бу вақтда душман томоннинг йўқотишлари 268 кишидир.

Шу билан бир вақтда, Сурияда туркларга қарши урушаётган курдлар Туркия ва туркпараст кучларнинг йўқотишлари 200 кишидан ортиб кетганини маълум қилган.

Мавзуга оид