09:38 / 25.01.2018
15972

Олимлар биринчи марта маймунни клонлаштиришди

Хитойлик олимлар биринчи марта битта мартишка (макакалар турига мансуб, узун думли кичик маймун)дан иккита тўлақонли клон ўстиришнинг уддасидан чиқишди. Бу ҳақда Cell журналида эълон қилинган мақолада айтилади.

Таъкидланишича, олимлар «Долли қўйини» клонлаштириш учун қўлланилган услубдан фойдаланишган.

Ҳайвонлар соматик ҳужайрадан ядрони кўчириш ёрдамида клонлаштирилгани айтилмоқда.

Фото: China Xinhua News
Фото: China Xinhua News
Фото: China Xinhua News
Фото: China Xinhua News

Олимларнинг сўзларига кўра, жараённинг муваффақиятли чиқишига ядрони ўтказиш услуби такомиллаштирилгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, улар ферментлар ва РНК молекулаларидан иборат бўлган махсус «коктейль»ни ишлаб чиқишди, у ДНК оқсил қопламасини зарарлардан ҳимоя қилган ва тухумҳужайрани янги ядро киритилганидан сўнг бўлинишга мажбурлаган.

Аввалроқ, Хитойнинг йирик клиникалари мамлакатнинг мослашувчан қонунчилиги туфайли 2015 йилдан буён CRISPR/Cas9 усули ёрдамида инсон геномини ўзгартиришга доир тажрибаларни ўтказаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Top