Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон совуқлар туфайли бугундан Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатмоқда
Фото: Tazabek.kg
«Битимга кўра 2017 йилнинг декабридан Ўзбекистонга электр энергияси экспорти давом этмоқда. Бугунги кунда экспорт ҳажми 100 мегаваттга пасайтирилди, қўшни давлатлар билан эртанги кундан совуқ ҳарорат кузатилаётгани туфайли экспортни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинди», - деб хабар берди Қирғизистоннинг «Миллий энергетика ҳолдинг компанияси» ОАЖ бошқаруви раиси Ойбек Калиев 25 январь куни 2017-2018 йилги кузги-қишки мавсум бўйича йиғилиш давомида.
Шунингдек, унинг хабар беришича, аввал Бишкек ИЭМга декабрь-февралда 320 мегаваттлик юкламалар режалаштирилганди. 2017 йилнинг декабрида ИЭМга ўртача юклама 350 мегаваттни ташкил этган, январда – 287 мегаватт.
«Айни дамда, совуқ ҳарорат кузатилаётгани туфайли, иссиқлик захираси тайёрланди, 400 мегаваттга қадар ошириш имконияти ҳам бор», - дея хабар берди у.
Шунингдек унинг маълум қилишича, Тўктогул сув омборидаги сув ҳажми 16,6 млрд куб метрни ташкил этади, бу режалаштирилган иш режимига тўла мос келади.
Мавзуга оид
12:57 / 07.04.2026
2026 йилнинг биринчи чорагида электр ишлаб чиқариш 7 фоизга ошди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026