Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг маълум қилишича, 29 январь куни Россия президенти Владимир Путин билан минтақа муаммолари ва Яқин Шарқдаги вазиятга ечим топиш масаласини муҳокама этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Минтақа, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятга ечим топиш», - дея айтиб ўтди у, Путин билан Москвада қандай мавзуларни муҳокама қилмоқчи экани ҳақида берилган саволга жавоб қайтариб.
Россия етакчиси матбуот котиби Дмитрий Песковнинг тасдиқлашича, Путин ҳамда Нетаньяху учрашуви 29 январга мўлжалланган.

















