Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

24 январь куни соат 17:30 ларда Спутник 2-даҳа 7-уй 8-хонада яшовчи, муқаддам судланган, 1982 йилда туғилган М.С. маст ҳолда шу даҳа 41-уй 4-хонада яшаган, муқаддам судланган, 1989 йилда туғилган В.С.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада В.С. воқеа жойида вафот этган. М.С. қўлга олинган.