Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг машҳур сайт аниқланди
Фото: Fotolia
Жаҳондаги энг машҳур сайтга google.com қидирув тизими айланди. Бу ҳақда Similar Web таҳлил компанияси ҳисоботида айтилади.
Таъкидланишича, сайтларни баҳолашда уникал фойдаланувчилар сони ҳисобга олинди. Бундан ташқари, шахсий компьютерлар ва мобиль қурилмалардан киришлар ҳам алоҳида ҳисобланди.
Натижада жаҳондаги энг оммабоп сайт google.com’нинг уникал фойдаланувчилари сони – 26 миллиард 697 миллион киши – Ер аҳолисидан ҳам кўплиги аниқланди.
Масалан, 2017 йилнинг декабрида ресурсга 733,6 миллион фойдаланувчи шахсий компьютерлардан, 1,5 миллиард киши эса гаджетлардан кирган.
Машҳурлик бўйича иккинчи ўринда – Google’га тегишли бўлган YouTube видео-сервиси. Унга 22,9 миллиард фойдаланувчи кирган. Учинчи поғонада – Facebook ижтимоий тармоғи (21,9 миллиард).
Кейинги ўринлардан «Википедия», Yahoo, Twitter, Хитойнинг Baidu қидирув тизими ва Instagram жой олган.
Мавзуга оид
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
20:35 / 30.01.2026
YouTube сунъий интеллект контентли йирик каналларни ўчиришни бошлади
15:58 / 30.01.2026
Apple, Meta, Google. IT гигантлари Ўзбекистонда қанча солиқ тўлаяпти?
12:08 / 13.01.2026