Ўзбекистон | 11:57 / 27.01.2018
5851
1 дақиқада ўқилади

Испаниянинг Innova Tax Free компанияси Ўзбекистонда шоппинг туризм ривожланишига ёрдам беради

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Испаниянинг Innova Tax Free компаниясининг халқаро ривожланиш бўйича директори А.Сантос билан икки томонлама учрашувлар доирасида хорижий томон Ўзбекистонда шоппинг туризмини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирди, деб хабар қилмоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Бу Ўзбекистонда истеъмол товарларини харид қилишда қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этишни назарда тутади (Tax Free тизими). Ўзбекистон бозорининг ўзига хос хусусиятларини таъминлаш мақсадида томонлар 2018 йил февраль ойининг учинчи ўн кунлигида Ўзбекистонга бир гуруҳ мутахассисларни юбориш тўғрисида келишувга эришди.

Режалаштирилган ташриф давомида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш ҳамда ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид