Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда мигрантларни Эронга ноқонуний юборган Ўзбекистон фуқаролари ҳибсга олинди
Фото: Арманистон МХХ матбуот хизмати
Арманистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари натижасида хорижий фуқароларнинг Эронга, сўнг Туркияга Арманистон ҳудуди орқали ноқонуний миграцияси билан шуғулланган трансмиллий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди. Бу ҳақда Арманистон МХХ матбуот хизмати хабар берган.
Маҳкама маълумотларига кўра, 2017 йилнинг январь-июнь ойларида Арманистон МХХ ходимлари Арманистон-Эрон чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича 5та ҳолатни фош этишган – Ироқнинг 1 фуқароси, Ўзбекистоннинг 1 фуқароси, Эроннинг 4 фуқароси томонидан.
Арманистон МХХ тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирлар натижасида бу ҳолатларни ЭИР ва Туркияда яшовчи шахслар ташкиллаштиргани аниқланди.
Уларнинг раҳбарлигида хорижий фуқаролар Арманистонга келишган; сўнг таксичилар уларни кечки пайт Арманистон-Эрон чегарасининг аввалдан белгиланган жойига олиб келиб қўйишган.
Шундан кейин ташкилотчилардан бири тиканли симни кесган, қонунбузарларни Эрон ҳудудига олиб ўтган, сўнг улар Туркияга жўнатилган.
Маҳкамадан аниқлик киритишларича, ҳибсга олинганлар, уларнинг орасида Эроннинг бир фуқароси бор, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Яман фуқаролари томонидан Арманистон чегарасидан ноқонуний кесиб ўтишни ташкиллаштиришга уриниш чоғида ушландилар.
Жиноий иш доирасида 6 киши айбланувчи сифатида жалб этилди, улардан 3 нафарининг иши судга оширилди, яна 3 нафари қидирувга берилган.
Мавзуга оид
16:17 / 11.02.2026
Нетаняҳу яна АҚШга келяпти: “Эрон масаласи” кун тартибида
09:21 / 11.02.2026
Трамп Эронга “жуда қаттиқ чоралар” ва яна бир авиаташувчи билан таҳдид қилмоқда
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026