08:38 / 29.01.2018
6505

Чилонзорда “Нексия” салонидан 8 млн сўмни ўмариб кетишди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.
 
Қайд этилишича, Чилонзор туманида 23 январь куни соат 10:30ларда номаълум шахс ТХАЙ кўчасида жойлашган “Тошкент” савдо маркази олдида Қашқадарё вилояти Янгиобод қишлоғида яшовчи, Ў.Г.га тегишли “Нексия” русумли автомашинаси салонидан 8.000.000 сўм пулини ўғирлаб кетган.

Ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни, аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган ва қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Top