Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қиморбозлар ушланди
Қимор ўйнаш миллий қонунчиликда ҳам, муқаддас динимизда ҳам тақиқланган. Бироқ, нуроталик Ш.Ш. на унисини, на бунисини писанд этмайдиганлардан чиқиб қолди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Бирор ишнинг бошини тутмаган “қаҳрамонимиз”нинг қилмишлари жорий йил 9 январь куни ички ишлар органлари томонидан туманда ўтказилган “Комплекс” тадбири давомида фош этилди. У ўз уйида қимор ўйини ташкил этиб, 150 минг сўм эвазига 6 нафар қиморбозга шароит яратиб беради. Текширишлар давомида қиморхонадан 120 дона карта, 4 миллион сўм пул, 400 АҚШ доллари ва ижара ҳақи бўлган 150 минг сўм ашёвий далил сифатида олиб, расмийлаштирилди.
Ижтимоий хавфли қилмиши сабаб Ш.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
22:44 / 02.05.2026
Навоийда маъданли тошларни қазиш ва олтин ажратиб олиш билан шуғулланган шахслар ушланди
10:03 / 28.04.2026
Навоийда мактаб ўқувчилари бошқарувидаги машина ЙТҲга учради
08:32 / 21.04.2026
Ишчи виза ваъдаси билан минглаб доллар талаб қилганлар ушланди
14:26 / 18.03.2026