Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Ўзбекистонга келади
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс 30 январь – 2 февраль кунлари Лондон ва Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Уэллс 30 январь куни Стратегик тадқиқотлар институтида минтақавий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда Буюк Британия ҳукумати расмийлари ва Давлат департаментига қарашли Лондон Медиа марказида халқаро ОАВ ходимлари билан учрашиш мақсадида Лондонга келади.
Тошкентда эса Элис Уэллс президент Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури доирасида эришилган ютуқлар, халқаро ва минтақавий масалалар, шунингдек иқтисод ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг юқори лавозимли расмий вакиллари билан учрашади.
Мавзуга оид
09:40
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026