Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янгисини олиш қанчага тушади?
Ҳукуматнинг 2017 йил 2 мартдаги қарорига асосан ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи (120 568 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Эслатиб ўтамиз, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:29 / 09.07.2026
Ҳайдовчилар паспорт ё гувоҳнома кўтариб юриш мажбуриятидан қачон халос бўлади?
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
09:00 / 14.06.2026