Жаҳон | 12:05 / 30.01.2018
13533
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 2018 йилдан 500 км йўллар пуллик бўлади

Фото: Казинформ

Қозоғистонда 2018 йилдан 500 километр йўллар пуллик бўлади. Бу ҳақда мамлакат миллий иқтисодиёт вазири Темур Сулаймонов Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, жорий йилда «Марказ - Жануб» ва «Марказ - Шарқ» транспорт йўлакларини қуриш ишлари давом эттирилади.

«Янги йўлларни сифатли сақлаш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 500 километрлик йўлларда пуллик тизимни жорий этиш режалаштирилмоқда. Транспорт оқимларини самарали бошқариш учун интеллектуал транспорт тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш бўйича банд қабул қилинади», - дея қўшимча қилиб ўтди вазирлик раҳбари.

Унинг таъкидлашича, иқтисодий сиёсат иқтисодиётнинг барқарор ўсиши ва инфляцияни 5-7 фоизлик даражада таъминлаш имконини беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид