«Толибон» Афғонистон ҳудудининг неча фоизида очиқ ҳаракатланаётгани айтилди
«Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон ҳудудининг 70 фоизида очиқ ҳаракатланмоқда. Бундан BBC тадқиқоти натижалари дарак бермоқда.
Унинг маълумотларига кўра, толиблар мамлакатнинг 14 туманини тўла назорат қилади ва яна 263 туманда мунтазам равишда фаоллик кўрсатади. Улар бир ҳафтанинг ичида иккитадан терактни амалга оширяпти. Террорчилик хуружларининг аксарияти Нангархор шарқий вилояти ҳудудида содир этилмоқда. Яна 122 туман ҳукумат назорати остида, бироқ жангарилар ҳужумига учрайди.
Нашрнинг таъкидлашича, минтақада кескинлик даражаси 2014 йилдан сўнг ошди, ўшанда Афғонистондаги хавфсизликка кўмак кўрсатиш бўйича Халқаро кучлар мамлакат ҳудудида ўз фаолиятини тўхтатди.
Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, тахминан 15 миллион киши – Афғонистон аҳолисининг ярми ёки толиблар назорати остидаги туманларда ёки доимий ҳужумлар рўй берадиган жойларда яшайди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024