Тожикистон билан чегара масаласи муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлар ўртасидаги давлат чегарасидан ўтиш чизиғини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда тожик телеграф агентлиги.
«Сўғд вилоятининг Гулистон шаҳрида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг давлат чегарасини делимитация ҳамда демаркация қилиш масалалари бўйича топографик ишчи гуруҳлари учрашуви якунланди.
24-29 январь кунлари бўлиб ўтган учрашувда тожик-ўзбек давлат чегарасининг қолган участкаларида чизиқдан ўтиш бўйича тегишли масалалар муҳокама қилинди», - дея хабар берган Тожикистон ташқи сиёсат идораси ахборот департаменти. Учрашув якунлари бўйича қўшма баённома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, 2002 йилга қадар томонлар чегаранинг 84 фоизлик қисмини аниқлаштиришди, ўша йилнинг октябрида давлат раҳбарлари тожик-ўзбек давлат чегараси тўғрисидаги битимни имзолашди. Чегаранинг қолган 16 фоизлик баҳсли қисми бўйича масалаларни 2012 йилнинг февралидаги музокараларда ҳал қилиш режалаштирилганди. Чегаранинг асосий баҳсли участкаларидан бири Тожикистон ҳудудида жойлашган Фарҳод тўғони саналади, у ўтган асрнинг 40-йилларида қурилган. Бироқ 6 йил аввал томонларнинг уч кунлик йиғилиши натижа бермаган.
Тожикистон Ер ресурслари ва геодезия бўйича давлат қўмитаси маълумотига кўра, тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332 км.га тенг. Умумий узунликдан 105 километри дарё орқали ўтса, қуруқликдагиси - 1227 км.
Узунлиги тахминан 1240 км бўлган умумий чегаранинг делимитацияси ва демаркацияси бўйича келишув мувофиқлаштирилган, имзоланган ва ратификация қилинган. Тожик-ўзбек чегарасининг тахминан 93 километри баҳсли бўлиб қолмоқда.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024