Қозоғистон СССР давридан қолган ҳарбий техникани экспортга сотишни режалаштирмоқда
Қозоғистон СССР давридан қолган ҳарбий техникани модернизация қилиш ва экспортга сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа ва аэрофазовий саноат вазири Бейбут Атамқулов «Мудофаа саноати ва давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг мамлакат парламентидаги тақдимотида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ҳарбий қисмлари омборларида СССР давридан бери кўплаб эски ҳарбий техникалар тўпланиб қолган. Бу техникаларни таъмирдан чиқариш, модернизация қилиш ҳамда экспортга сотиш таклиф этилган. Сотилиши мумкин бўлмаганларини эса қайта ишлаш мўлжалланмоқда.
Вазирнинг таъкидлашича, бу чоралар мамлакат ичидаги қуролнинг яширин айланмасини шакллантиришга йўл қўймайди.
Шунингдек, маҳкамага фойдаланилмаётган ҳарбий мулкни бошқариш ҳуқуқини топшириш таклиф қилинган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024