АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Жеймс Мэттис Пентагон биносига шахсий мобиль телефонларни олиб киришни тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда CNN манбаларга таянган ҳолда хабар қилди.
Таъкидланишича, айни дамда сони тахминан 23 минг кишига тенг бўлган Америка мудофаа маҳкамаси ходимлари кириш чоғида алоқа воситалари ва бошқа электрон қурилмаларни топширишга мажбурлар.
Шу билан бирга, маҳкама бу қоида бузилганини бир неча марта қайд этган. Баъзи ходимлар мобиль қурилмаларни олиб киришнинг уддасидан чиқишган.
Шу сабабдан АҚШ Мудофаа вазирлиги махсус тадқиқот ташаббуси билан чиқди, у бинодаги махфийликда камчиликларни аниқлаб бериши лозим бўлади.
Телеканал маълумотларига кўра, Мэттис ҳозирча якуний қарорни қабул қилмаган, масала кўриб чиқилмоқда.

















