Андижон вилоятининг Асака туманида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 31 январь куни соат 16:30 ларда Асака тумани Пушмон кўчасида яшовчи, 1998 йилда туғилган Л.А. Камолот МФЙ Марғилоний кўчасида жойлашган 51-сонли умумий уй ҳовлисида ўзаро жанжал оқибатида шу ҳовлининг 1-хонасида яшовчи, 1989 йилда туғилган Р.Ў.нинг кўкрак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Р.Ў. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Л.А. қўлга олинган.











