12:28 / 02.02.2018
13660

Ҳейли: Россия АҚШнинг дўсти эмас

Фото: AP

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейлининг маълум қилишича, Россия Қўшма Штатларнинг дўсти эмас. Бу ҳақда Ҳейли қонун чиқарувчи республикачилар билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда Fox News.

«Балки, улар билан биз ишлашимиз мумкин бўлган баъзи жиҳатлар бор, ҳамда биз буни имконимиз бор бўлган жойда қилишимиз керак. Бироқ Россия... унинг ҳукумати ҳозирги позициясини ўзгартирмаса ва ўзини халқаро аренада ҳозиргидек тутишни бас қилмагунча, бизнинг дўстимиз бўлмайди», - дея таъкидлаб ўтди Хейли.

Унинг таъкидлашича, ҳозир президентлик маъмурияти Россия билан «Рональд Рейган давридан бери биронта ҳам ҳукумат қилмаган даражада қаттиқ» муносабатда бўлмоқда.

Top