Жаҳон | 15:02 / 02.02.2018
20801
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон бош вазири ўринбосарининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ иштирокчиси 10 йилга қамалди

Фото: Knews.kg

Қирғизистоннинг Чуй вилояти Москва тумани суди 2017 йилнинг ноябрида мамлакат бош вазири ўринбосари Темир Жумақодировнинг ҳалок бўлишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлган «КамАЗ» ҳайдовчисини ўн йилга озодликдан маҳрум этди. Ўшанда сиёсатчининг ёрдамчиси Нурлан Жамгирчиев ва ҳайдовчи ҳам ҳаётдан кўз юмганди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

«Бош вазир ўринбосарининг автомашинаси билан тўқнашиб кетган «КамАЗ» ҳайдовчиси, Автондил ўғли Таалайбек, жиноятни содир этишда айбдор деб топилди ҳамда ўн йилга озодликдан маҳрум этилди», - дея маълум қилишган суд канцеляриясидан.

Фото: www.gov.kg

Шу билан бирга, хабарда айтилишича, судланувчи Қирғизистон президенти ва ҳукумати ишлари Бошқармасига 2,95 млн сом миқдорида товон пулини тўлаб бериши керак.

2017 йилнинг 7 октябрь куни Жумақодиров, унинг ёрдамчиси ва сиёсатчилар бўлган Toyota Land Cruiser автомобили ҳайдовчиси Бишкек яқинида юз берган ЙТҲда ҳалок бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид