Ироқ армияси Саудия Арабистони билан чегара яқинидаги саҳрони ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларидан тозалаш бўйича амалиётни бошлади. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучларининг Анбар ғарбий вилоятидаги қўмондони генерал-майор Маҳмуд ал-Фалаҳий маҳаллий Al Sumaria телеканалига маълум қилди.

"Армия, полиция ва қабилалардан бўлган кўнгиллилар бўлинмалари, шунингдек, чегараолди қўшинлари мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари ҳамда халқаро коалиция қўллаб-қувватлови билан бугун эрталаб Анбар саҳросини Ироқ-Саудия Арабистон чегараси яқинида террорчилардан тозалаш бўйича кенг кўламли амалиёт бошлади", - дея хабар берган ҳарбий қўмондон.

Унинг таъкидлашича, ҳарбий ҳаракатлардан кўзланган мақсад – саҳрода қолаётган террорчилар бошпанасини йўқ қилиш.