Ўзбекистон | 13:19 / 03.02.2018
27526
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига янги ўринбосар тайинланди

Фото: Kruz.uz

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва эркин иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари лавозими ташкил этилди. 

Kruz.uz хабарига кўра, ушбу лавозимга Бахитжан Сагидуллаевич Хабибуллаев тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Улуғбек Эгамов Жиззах вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида иш бошлаган хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид