Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 39 давлат фуқароларига туристик виза расмийлаштирувини соддалаштирмоқда
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.
2018 йилнинг 10 февралидан туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилувчи мамлакатлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқланди. Бунда Ташқи ишлар вазирлигига туристик ваучер ёки Ўзбекистон Республикасидаги таклиф этаётган юридик ёки жисмоний шахс мурожаатномасининг тақдим этилиши ва визани икки иш кунида расмийлаштириш бўйича талаб бекор қилинади.
Фуқароларига туристик визаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштириладиган давлатлар рўйхати
- Австралия
- Албания
- Андорра
- Болгария
- Босния ва Герцеговина
- Ватикан
- Венгрия
- Греция
- Дания
- Ҳиндистон
- Ирландия Республикаси
- Исландия
- Кувайт
- Канада
- Литва
- Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан ХХРнинг Ҳонгконг Махсус маъмурий тумани
- Лихтенштейн
- Люксембург
- Македония
- Мальта
- Монако Князлиги
- Нидерландия
- Янги Зеландия
- Норвегия
- Бирлашган Араб Амирликлари
- Уммон
- Португалия
- Руминия
- Сан-Марино
- Саудия Арабистони
- Сербия
- Словакия
- Словения
- Америка Қўшма Штатлари
- Финляндия
- Хорватия
- Черногория
- Швеция
- Эстония
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026