Машина иккита ўқда жойлашадиган иккита электромотор ёрдамида ҳаракатга келтирилади. Троллейбус сиғими 58 кВт-соатни ташкил қилувчи аккумуляторлардан автоном тарзда юриши ҳам мумкин бўлади. Аккумуляторлар транспорт воситаси шаҳарда манёврлар бажаришда, мисол учун тирбандликларни айланиб ўтишда ёки контакт тармоғи билан жиҳозланмаган бекатларга яқинлашишда уланади. 

Троллейбус 53 та ўриндиқ, 5 та икки тавақали эшикдан иборат бўлади. Салонда, шунингдек, ногиронлар аравачаларини маҳкамлаш учун жойлар бўлади. 

Ҳайдовчи кабинаси кондиционер ва айланувчи курси билан жиҳозланади. Асбоблар панелида иккита 8 дюймли рангли дисплейлар жойлаштирилади. Экранлардан бирига автобуснинг турли жойларида жойлаштирилган иккита камерадан тасвирлар узатилади. Ҳайдовчи иккинчи экран ёрдамида эшиклар олдида нима юз бераётгани назорат қила олади ва орқани кўриш камерасидан фойдалана олади.