Хитойнинг Юньнань вилоятида 53 автомобиль иштирокидаги оммавий йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тўрт киши ҳалок бўлди. Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, ЙТҲ душанба, 5 февраль куни эрталаб Кунмин – Чучжоу тезюрар шоссесида юз берган.
Хабар қилинишича, йирик аварияга ноқулай об-ҳаво шароитлари сабаб бўлган. Душанбага ўтар тунда минтақада совуқ ҳарорат кузатилган, шунингдек, қор аралаш ёмғир ёғган.
Таъкидланишича, одатда Хитойнинг бу жанубий вилоятида февраль ойида ҳарорат 6 даража илиқдан пастга тушмайди.

















